Кутиб олиш маросимида Сенат раиси Танзила Норбоева, спорт вазири Адҳам Икромов, президентнинг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ва бошқалар қатнашди.
Танзила Норбоева президент табригини ўқиб эшиттирди.



Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари 11 спорт дастурида иштирок этиб, улар орасида пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара таэквондо ва пара велоспорт турлари бўйича ўтказилган беллашувларда жами 145 та медални қўлга киритди.













