Спорт | 08:30 / 04.03.2018
7057
3 дақиқада ўқилади

«Наполи» ютқазди, «Ювентус» етиб олди

Фото: Ювентус

Италия чемпионатининг 27-турида «Рома» «Наполи»ни мағлуб этди. Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисоб «Наполи» томонидан очилди. 6-дақиқадаёқ мезбонлар ҳужумчиси Лоренцо Инсинье аниқ зарба берди. 5 дақиқа ўтиб «Рома» ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер ҳисобни тенглаштирди. Кейин майдон эгалари дарвозасини Эдин Джеко икки марта ишғол этди. 77-дақиқада Диего Перотта ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Дрис Мертенс қўшимча дақиқаларда битта жавоб голи йўллади 2:4.

«Ювентус» бу турда «Лацио» устидан ғалаба қозонди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни қўшиб берилган дақиқалар тугаётганида «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала урди, унга Даниэл Ругани тўп етказиб берганди.

«Наполи» энди 69 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, аммо бу турда «Лацио»ни енггач, «Ювентус» неаполликларга максимал даражада яқинлашиб олди (68 очко), «Рома» 53 очко билан учинчи ўринда, «Лацио» 52 очкоси билан учинчи ўринда жойлашган. 

Италия чемпионати
27-тур

Лацио – Ювентус 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Дибала.
Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, де Врей, Раду, Лулич (Мурджиа, 90), Пароло, Лейва, Милинкович-Савич, Лукаку, Луис Альберто (Фелипе Андерсон, 70), Иммобиле (Кайседо, 79).
Ювентус –  Буффон, Бардзальи, Бенатия, Ругани, Лихтштайнер (Дуглас Коста, 57), Хедира, Пьянич, Матюиди, Асамоа, Манджукич (Алекс Сандро, 72), Дибала (Кьеллини, 90).
Огоҳлантиришлар: Луис Альберто (27), Луис Фелипе (30), Лихтштайнер (45), Алекс Сандро (75), Лулич (88).

Наполи – Рома 2:4 (1:2, 1:2)
Голлар: 1:0 – 6 Инсинье, 1:1 – 7 Ундер, 1:2 – 26 Джеко, 1:3 – 73 Джеко, 1:4 – 79 Перотти, 2:4 – 90 Мертенс.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Мариу Руй, Аллан, Жоржиньо (Милик, 75), Зелиньски (Гамшик, 65), Кальехон, Мертенс, Инсинье.
Рома –    Алиссон, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Наингголан, де Росси (Эль-Шаарави, 88), Стротман, Ундер (Жерсон, 72), Джеко, Перотти (Пеллегрини, 80).
Огоҳлантиришлар: Мертенс (54), Фасио (55), Джеко (86).

Мавзуга оид