Daily Mirror нашри британиялик аёл машинаси эшигини “Эмма” довули сабабли юзага келган кучли шамол оқибатида ёпа олмаётгани видеосини тақдим қилди.
“Шу ҳафтада бутун мамлакат бўйлаб кўпчилик даҳшатли об-ҳавога тўқнаш келди”, деб ёзган нашр.
Нашр маълумотларига кўра, ролик Буюк Британиянинг Бостон шаҳрида тасвирга олинган.
Жорий ҳафтада Европа қор бўрони ичида қолди. Ёмон об-ҳаво туфайли Буюк Британия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларидаги кўплаб йўллар тўсилиб қолган, юзлаб парвозлар бекор қилинган.















