Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилиб борилаётган изоҳларни мониторинг қилиш ҳамда уларга жавоб беришни бошлади.

Қайд этилишича, иш ИИББнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси, турли гуруҳларда олиб борилмоқда. У ерда бош бошқарма турли ҳолатлар бўйича изоҳлар, жавоблар ва тушунтиришлар беряпти.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ИИББ Facebook’да эълон қилинган изоҳлар ва видеолар асосида Тошкент йўлларида тартибсизлик келтириб чиқарган тўй кортежи ҳайдовчиларини маъмурий жавобгарликка тортганди.