Маълум қилинишича, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм (12,1 фоизга ошган), ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литр учун нархи эса 4 минг 700 сўм этиб белгиланди. (11,9 фоизга ошган)

Ҳужжатда айтилишича, юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига дизель ёқилғи барча солиқлар билан белгиланган ягона нарх бўйича етказиб берилади.​