Жаҳон | 17:52 / 07.03.2018
7256
1 дақиқада ўқилади

BlackBerry Facebook ва Instagram’ни судга бермоқда

Фото: AP Photo

Канаданинг смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган BlackBerry Ltd. компанияси Facebook ва унга тегишли бўлган WhatsApp ҳамда Instagram сервисларини судга беради. Бу ҳақда The Verge хабар қилмоқда.

Бунга интеллектуал мулк тўғрисидаги қонуннинг бузилиши сабаб бўлган – Facebook гўёки ўз мессенжерини ишлаб чиқишда BlackBerry ғояларидан фойдаланган, шу тариқа Канада компанияси патентига эътибор бермаган.

Facebook вакилининг хабар беришича, компания «курашиш» ниятида. Унинг қўшимча қилишича, ушбу даъво аризаси «BlackBerry бизнесининг мессенжерлар соҳасидаги аҳволи жуда ёмон» эканини кўрсатади.

Мавзуга оид