Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собчак ва Жириновский яна жанжаллашиб кетди
Фото: «Россия 1» телеканали
Россия президентлигига номзодлар Ксения Собчак ва Владимир Жириновский «Россия 1» телеканалида ўтказилган дебатларда яна жанжаллашиб кетди.
Хусусан, Жириновский Собчакни «ҳеч нарсани бошқармаган, кўчадан келган қизча» деб атаган.
«Брежнев пайтида сизни руҳий касаллар шифохонасига олиб кириб қўйишган бўларди», - дея айтиб ўтди РЛДП етакчиси Собчакка мурожаат қилиб.
Собчак бундан ғазабланди ва Жириновский «25 йилдан бери масхарабозлик билан шуғулланаётганини» маълум қилди.
«Сиз одамларга ҳар доим қўрс муносабатда бўласиз», - дея хулоса қилган Собчак.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Россия президенти лавозимига номзод Ксения Собчак “Россия 1” телеканалидаги сайловолди дебатлари вақтида Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийга стаканидаги сувни сепиб юборгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:52 / 21.04.2026
Россия Қозоғистон нефтини Европага етказиб беришни тўхтатади
20:41 / 20.04.2026
Украинадаги уруш роботлар ва дронлар қарама-қаршилигига айланиб бормоқда – ОАВ
18:48 / 20.04.2026
Россия армиясига ёлланган ўзбекистонликлар сони 4,8 мингдан ошди – ОАВ
20:50 / 17.04.2026