Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ядро дастурини тўхтатишга ваъда берди
Жанубий Корея президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён хабарига кўра, у билан музокаралар олиб борган КХДР етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни тўхтатишга тайёр эканини билдирган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Мен АҚШ президенти Дональд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув чоғида у ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича позицияга эга эканини айтгани ҳақида маълум қилдим. Ким Шимолий Корея бундан кейин ядровий ҳамда ракета синовларидан тийилишига ваъда берди», - дея айтиб ўтди Чон Ий Ён.
Аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга учрашув ўтказиш таклифини йўллагани хабар берилганди. Трамп Ким Чен Иннинг май ойигача учрашиш таклифига розилик берган. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чон Ий Ён Трамп билан музокаралардан кейин маълум қилган.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026