Обама ўз шоусини тақдим этишга яқин турибди
АҚШ собиқ президенти Барак Обама Американинг Netflix кўнгилочар компанияси билан ўз шоусини эфирга узатиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда New York Times ўз манбаларига асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Обама музокараларни ўз рафиқаси Мишель билан биргаликда олиб боряпти.
Хабар қилинишича, Netflix Обама ва унинг турмуш ўртоғига эксклюзив шоу учун пул тўлашга тайёр, фақат ушбу шоу компаниянинг стримингли сервисида тақдим этилади (айни дамда унга бутун дунё бўйлаб 118 млн киши обуна бўлган). Шоу эпизодлари сони ва шакли ҳозирча танланмади.
Маълум бўлишича, Обама ўз шоусидан АҚШ амалдаги президенти Дональд Трампнинг сиёсатини танқид қилиш учун фойдаланмоқчи эмас. Нашрдан таъкидлашларича, собиқ президент ўз шоусини «илҳом берувчи воқеаларга» бағишламоқчи.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024