Женева автосалони янгиликлари орасида жуда ноёб моделлар бор, тақдим этилган машиналардан камида учтаси дунёдаги энг тез серияли авто номига даъвогарлик қилиши мумкин. Қуйида 2018 йилги Женева автосалонининг энг ёрқин спорткарлари ҳақида маълумот берилади. Ушбу бешта машинанинг барчаси турли мамлакатлардан.
Mercedes-AMG GT 4-Door Coupe
Иккинчи авлоддаги Porsche Panamera’га бироз қийин бўлиши мумкин, сабаби бозорга беш эшикли Mercedes-AMG GT гран-туризмо версияси чиқмоқда. Албатта, бироз шошилмасдан чиқмоқда – серияли нусхалар буюртмачиларга 2019 йилнинг биринчи чорагидан сўнг етиб келади.



AMG GT учун учта куч қурилмаси тайёрланди. Биринчиси, AMG GT 53, 3 литрли 429 куч қувватга эга «олтиталик», шунингдек, стартер-генератор ва керакли тезликка чиқишда ёрдамчи ролини ўйновчи EQ Boost электрмоторидан иборат «енгил гибриддир». Иккинчиси, AMG GT 63, 4 литрлик, 577 от кучилик V8’га эга. Энг тепада эса AMG GT 63 S версияси жойлашган, у 639 от кучига эга ҳамда турган жойидан «юзга» 3,2 сонияда чиқади – 680 кучли Panamera Turbo S E-Hybrid’дан ҳам тезроқ!
Toyota GR Supra Racing Concept
У барибир қайтмоқда! Need For Speed/Fast and Furious ишқибозига яхши таниш ном яна автомобиль уфқида кўринмоқда. Ҳозирча фақат концепт-кар кўринишида, бироқ шунинг ўзи ҳам кимларгадир етади. Афтидан, сериялик «Супра» премьерасига озгина қолди ва 16 йиллик кутиш ўз натижасини беради.


























