Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Наманганда Қуръон мусобақаси
Бугун Наманган шаҳридаги Нуробод даҳасида жойлашган “Имом Аъзам” жоме масжидида қори йигитлар ўртасидаги ва Наманган шаҳридаги “Шодиёна” кошонасида қория аёл-қизлар ўртасида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу мусобақада республика босқичига чиқиш учун туман босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 16 нафар қори, 11 нафар қория жами бўлиб 27 киши ҳаракат қилади.
Шунингдек, ушбу вилоятдаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ҳам республика босқичига йўлланма олиш учун ўзаро мусобақада беллашадилар.
Мавзуга оид
11:46
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026