Ишбилармон Захари Рэпп уч компанияни бошқаради. У - ички органлар сканерини ишлаб чиқувчи PhenoMx лойиҳаси ҳаммуассиси, шунингдек ДНК ҳужайраларга татбиқ қилиш учун ноинвазив қурилма яратувчи SigmaGenetics компанияси раҳбаридир. Бундан ташқари, Рэпп Altoida тиббиёт қурилмалари ишлаб чиқарувчисининг бизнес-ривожи учун масъулдир. CNBC шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Фото: Захари Рэпп

Ишбилармон кунига 18 соатдан ишлаб, 5 соатдан 7 соатгача ухлайди. 

Унинг тонги қуёшнинг илк нурларидан бошланади. Захари Рэпп югуришга чиқади, шундан кейин қаҳва ичади ва бир вақтнинг ўзида янги хатларни кўздан кечиради, сўнгра муздек душ қабул қилади. 

Бундан ташқари, у қайноқ йога машғулотларига қатнайди, келгуси ойда эса Whole30 парҳезига амал қилмоқчи. Whole30 — донли, дуккакли, сутли маҳсулотлар, шакар ва алкоголдан воз кечишни кўзда тутади. "Мен инсон имконият доирасидан ошувчи ҳажмдаги ишни уддалашга ҳаракат қиламан", - дейди Рэпп. 

Буларнинг бари менга мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Стресс чекинади ва мен ўзимни ғишт пойдеворга урилаётгандек ҳис қилмайман. 

"Рэпп АТ-компаниялар ишчиларини бирлаштирувчи "ижобий стресс" тарафдори. Бундай стресс тарафдорлари бундай кескин усуллар янада яхши яшашга ва ишлашга ёрдам беришига ишонишади", - деб ёзади CNBC муаллифи Кристина Фарр. 

"Ижобий стресс" тарафдорлари экстремал ҳароратлар, чекловчи парҳезлар, ҳолдан тойдирувчи ва умумий ноқулайлик туғдирувчи машқларни уйғунлаштиришга ҳаракат қилишади. 

Фото: Криокамера Restore

CNBC муаллифининг сўзларига кўра, Америка СПА-салонларида криотерапия камералари пайдо бўлмоқда. "Ижобий стресс" апологетларидан бири - "Муз одам" лақабини олган ҳолландиялик атлет Вим Хоф. 

У совуқ сув билан тўлдирилган шаффоф қувурда икки соат ўтказгани билан ҳам машҳур, шу билан бирга, у биргина шортида Франциянинг Монблан тоғи чўққисига кўтарилган.