«Биз максимал босим ўтказиш курсини давом эттирамиз. Бизда БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий вакиллари билан максимал босим кампаниясини давом эттириш бўйича умумий мақсад бор. Бизнинг барчамиз бу имкониятга ижобий қарамоқдамиз, бироқ максимал босим ўтказиш бўйича кампанияни ҳам давом эттирмоқчимиз. Бу ядро қуролидан холи ҳудудга айланиш бўйича реал ҳаракатлар ва ҳақиқатдан ҳам ушбу жараён юз бермагунга қадар давом этади», - дея айтиб ўтди Макмастер КХДР билан боғлиқ вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар вакиллари билан учрашувдан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўраётгани хабар қилинганди.











