2017/18 йилги Европа Лигаси 1/8 финалининг навбатдаги жавоб ўйинлари ўтказилди.
“Зенит” ўз майдонида “Лейпциг” билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Огюстен 22-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 45-дақиқада Дриусси ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Жамоалар ўртасидаги илк учрашув 2:1 ҳисобида “Лейпциг” фойдасига ҳал бўлган эди. Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра “Зенит” мусобақани тарк этди.
Сафардаги ўйинда 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган “Динамо Киев” ўз майдонида “Лацио”га мағлуб бўлди. Ўйиннинг 23-дақиқада Лейва ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада де Врей меҳмонларнинг кейинги босқичга ишончли ҳисоб билан чиқишида ўз ҳиссасини қўшди.
Яна бир учрашувда “Спортинг” “Виктория Пльзень” майдонига сафар қилди. Учрашувда ғолиб қўшимча бўлимда аниқланди.
6- ва 64-дақиқаларда Бакош гол киритиб, икки ўйин натижасига кўра, қўшимча бўлимлар ўйналишини таъминлади. 105-дақиқада Батталья “Спортинг”ни кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.
Сафардаги учрашувда “Марсель”дан мағлуб бўлган “Атлетик Бильбао” ўз майдонида ҳам рақибга ўйинни бой берди.
38-дақиқада Пайетнинг пенальтидан киритган ва Окампоснинг 52-дақиқада урган голига майдон эгалари сафида Иньяки Уильямс 1та гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа, французлар икки ўйиндаги ҳам ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди.
Зенит Россия – РБ Лейпциг Германия 1:1
Голлар: 0:1 – 22 Огюстен, 1:1 – 45 Дриусси.
Зенит – Лунев, Иванович, Кришито, Смольников (Полоз, 85), Мевля, Краневиттер, Паредес, Жирков, Ригони (Ерохин, 90), Дриусси, Кокорин (Заболотный, 8).
РБ Лейпциг – Гулачи, Орбан (Конате, 46), Бернардо, Клостерманн, Упамекано, Форсберг, Демме (Ильзанкер, 71), Кейта, Брума, Вернер, Огюстен (Поульсен, 90).
Огоҳлантиришлар: Демме (10), Орбан (25), Кришито (38), Смольников (62), Мевля (81).
Биринчи ўйин – 1:2.
Динамо Киев Украина – Лацио Италия 0:2
Голлар: 0:1 – 23 Лейва, 0:2 – 83 де Врей.
Динамо Киев – Бойко, Кадар (Шабанов, 45), Бурда, Пиварич, Морозюк (Гонсалес, 57), Шепелев, Буяльский, Цыганков, Кендзера, Мораес, Беседин (Мбокани, 70).














