Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Жинпинг Хитой раиси лавозимига қайта сайланди
13-чақириқдаги Бутунхитой халқ вакиллари йиғини биринчи сессияси депутатлари 17 март куни Си Жинпингни Хитой раиси лавозимига қайта сайлашди.
Хитой конституциясига кўра, давлат раҳбари лавозимини 45 ёшга тўлган фуқаро эгаллай олади. Номзодлар рўйхати президиум раиси томонидан таклиф қилинади. Яқинда Хитой конституциясига қабул қилинган тузатмаларга кўра, эндиликда Хитой раиси лавозимини бир киши чекланмаган миқдорда эгаллай олади. Аввал бунга қаторасига 2 муддатдан кўп марта рухсат берилмаган.
Си Жинпинг, шунингдек, қуролли кучларни бошқарувчи олий давлат лавозимига – Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди. Ушбу кенгаш Хитой Халқ-озодлик армиясига раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
14:15 / 21.05.2026
Путин ва Си Жинпинг учрашуви. Асосий тафсилотлар
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
19:00 / 17.05.2026