Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Hyundai ва Kia машиналаридаги носозлик сабабли юз берган ўлим ҳолатлари тергов қилинмоқда

Фото: Lee Jin-man / Associated Press
АҚШ ҳукумати Hyundai ва Kia компаниялари автомобилларида хавфсизлик ёстиқчалари билан юз берган носозликлар сабабли ҳайдовчилар ва йўловчилар ўлимлари тергов қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг автомобил транспорти ҳаракат хавфсизлиги миллий бошқармасида маълум қилинди.
“Носозликларни тергов қилиш бошқармасига ҳозирда Hyundai ва Kia моделлари иштирокидаги тўқнашувлар жиддий оқибатларга олиб келган 6 та автофалокат ҳақида маълум. Бу автофалокатлардаги рўпарама-рўпара тўқнашувда хавфсизлик ёстиқчалари ишламаган. Умумий ҳисобда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 6 киши яраланган”, деб айтилган бошқарма хабарида.
Носозлик 2011 йилги Hyundai Sonata ва 2012-2013 йиллардаги Kia Forte моделларидаги хавфсизлик ёстиқчалари бошқарув блокига электр узатилишидаги узилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу блоклар ZF-TRW компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Февраль охирида Hyundai носозликлар сабабли 155 мингта автомобилини қайтариб олган. АҚШ мутасадди идораларининг жорий тергови Hyundai ва Kia’нинг 425 мингта автомобилини қамраб олиши мумкин.
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025