Суперлиганинг 3-турида, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди. 

«Истиқлол» стадионига йиғилган кўп сонли мухлислар қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўйин гувоҳи бўлишди.

Беллашув тақдирини тошкентликлар томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. 53-дақиқада Хуршид Ғиёсов мезбонлар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди ва жамоасига ғалаба келтирди.