Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида Қишки Паралимпия ўйинлари расман ниҳоясига етди, Олимпия олови ўчирилди. Ўйинларнинг ёпилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтди.
Паралимпия мусобақаларида дунёнинг 49 мамлакатидан 567 нафар спортчи қатнашди. Ўйинларда биринчи марта Грузия, КХДР ва Тожикистон атлетлари иштироки қайд этилди.
Қишки Паралимпия ўйинларида етакчилик 34 та медаль билан 68 спортчидан иборат АҚШ терма жамоасига насиб этди: 13 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза медаль. Иккинчи ўрин 24 та медаль билан Россия паралимпиячилари томонидан банд этилди: 8 та олтин, 10 та кумуш ва 6 та бронза медаль. Учинчи ўринни 28 та медаль билан 55 спортчидан иборат Канада вакиллари эгаллашди: 8 та олтин, 4 та кумуш ва 16 та бронза медаль.






















