Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик ишлари қизғин ва кўтаринки кайфиятда олиб борилди.
Туман аҳли қишлоқ ва маҳаллаларда байрам олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар. Кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлар, ранго-ранг гуллар экилган туман кўчаларини айлансангиз, байрамона манзаралардан кўзингиз қувнайди.
600 нафардан зиёд ёшлар “Олтинкўл” стадионида “Ассалом Наврўз”, “Олтинкўлда баҳор” шаклларида флешмоб ташкил қилишди.




Қорадарё бўйида асрлар оша яшаб келаётган халқ ўйинлари намойиш этилди. Бел олишиб, билагидаги кучни кўрсатган полвонлар баҳси давом этди. Финал баҳсида олтинкўллик полвон Шаҳрихондан келган спортчи билан беллашиб, меҳмоннинг қўли баланд келди.




Баҳорги тенгкунлик - Наврўз айёмининг асосий тантаналари туман марказидаги “Олтин соҳил” маданият ва истироҳат боғида ўтказилди.

















