Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилиши режалаштирилмоқда
Тошкентда Давлат автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиев ва Германиянинг GP Papenburg AG компанияси бошқаруви раиси Гюнтер Папенбург учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда компаниянинг Ўзбекистонда давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тамойиллари асосида автомобиль йўлларини қуришдаги иштироки муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда пуллик йўлларни қуриш учун биринчи навбатда қонунчилик асосини такомиллаштириш зарур. «Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида»ги қонун 2018 йил ўрталарида пайдо бўлиши керак. Масала муваффақиятли ҳал этилса, мамлакатда 2020 йилга келиб биринчи пуллик йўллар пайдо бўлади.
Биринчи лойиҳа Тошкентдан Самарқанд орқали Бухорога янги йўл бўлиши мумкин. Унинг асосий афзалликлари орасида – одатдаги йўлларда ўрнатилгандан кўра юқорироқ тезликда ҳаракатланиш.
Йўлни қуришда махсус асфальт-бетон аралашмасидан фойдаланиш керак. Асфальт-бетон заводларини қуриш учун қўшма корхона ташкил этилади. Келгусида қўшма корхона йўл қопламаси ва махсус техникаларни таъмирлаш билан шуғулланади.
GP Papenburg AG компанияси МДҲдаги кўплаб мамлакатлар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Сўнгги йилларда Озарбойжон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда цемент-бетон ва асфальтбетон қопламали автомобиль йўллари қурилди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024