Жаҳон | 18:55 / 22.03.2018
5643
1 дақиқада ўқилади

British Council Россиядаги фаолиятини тўхтатди

Фото: BritishCouncilRussia

Британия кенгаши (British Council) Россиядаги ишини тўхтатгани ҳамда барча режалаштирилган тадбирлар бекор қилингани ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда ташкилот сайтидаги хабарда айтилади.

«Британия кенгашига Россиядаги фаолиятини тўхтатиш белгиланди, бу Россия ТИВ баёнотига асосан рўй берди. Биз шу муносабат билан барча режалаштирилган тадбирлар ҳамда дастурларни бекор қилдик. Бундан чуқур афсусдамиз ва сизга тушунганингиз учун миннатдорлик билдирамиз», - дейилади хабарда.

Британия кенгаши – бу халқаро ташкилот бўлиб, Буюк Британияни маданият ва таълим соҳасида тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ British Council’нинг Россиядаги фаолияти тўхтатилаётгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид