Энди шимолий ёғдудан хонадан чиқмаган ҳолда, чаналарда қурилган янги меҳмонхонада тўхтаб кузатиш мумкин. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилмоқда.

Ҳар бир хона тўрт яримга икки ярим метрлик ҳажмга эга конструкция бўлиб, уни қорда юрадиган машинада ҳаракатлантириши мумкин. Хона ичида каравот, столча, иситгич ва ҳожатхона бор.

Умумий ҳисобда, янги меҳмонхонада учта хона бор, улар айни дамда Финляндия шимолидаги чекка қишлоқда жойлашган. Меҳмонхонадан хоналарни бронлаш мавсуми апрель ойи ўрталарига қадар давом этади.

Фото: Kilpissafarit
Фото: Kilpissafarit