Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардиячилар ногирон болалар тарбияланувчи “Мурувват” уйидан хабар олишди
Байрам кунларида кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги ногирон болалар учун фаолият юритувчи “Мурувват” уйида Наврўз кунлари кўплаб ана шундай тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бўлинмаси вакиллари баҳорий байрам айёмида муассасадаги 279 нафар ногирон болаларни йўқлаб бордилар.
Ҳарбийларимиз болажонларни байрам билан табриклаб, совғалар улашишди. Тарбияланувчиларнинг мазкур тадбирдан кўнгиллари шод бўлгани аниқ. Улар ўзлари ёдлаган шеърлардан айтиб беришди.
“Мурувват” уйи ходимлари эзгу ният билан ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.









Мавзуга оид
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
15:23 / 28.01.2026
Миллий гвардия қўмондони ўзгарди
12:50 / 29.11.2025
Маҳаллалар, туристик масканлар ва мактабларда қўриқлаш кучайтирилади
08:20 / 28.11.2025