12:27 / 22.03.2018
16915

Савченко Тимошенко ҳақида янги маълумотни ошкор қилди

Фото: РИА "Новости"

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко «Батькивщина» партияси етакчиси Юлия Тимошенконинг «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченко билан учрашуви ҳақида хабар берди. Бу ҳақда у NewsOne эфирида айтиб ўтган.

«Мен Александр Захарченко билан музокараларга борганимда, ўша ерда Юлия Владимировна ҳам шу Захарченко билан қачонлардир гаплашганини билиб қолдим. Бу урушдан аввал, Майдан дарз кетганида юз берган, бироқ у бундан қочишга ҳаракат қилди ҳамда мени Захарченко билан гаплашганим учун қоралади... У Донбасс ўзини қўллаб-қувватлашини хоҳларди, бироқ Донбасс бундай қилмади – унга ўша ядро бомбаси ва тиканли симларни эслатишди», - дея айтиб ўтган Савченко.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Украина партияси иккиюзламачиликни кўрсатмоқда ва унинг ёрдамида ўзининг асл юзини яширмоқда.

Top