Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Москвадан ўз элчисини чақиртириб олади
Европа иттифоқи етакчилари Москвадан ЕИ элчисини чақиртириб олишга келишиб олдилар. Бу Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши туфайли ўтказиладиган маслаҳатлашув учун керак, деб хабар қилмоқда Reuters манбаларга асосан.
«Элчи маслаҳатлашувлар учун чақириб олинади», - дея маълум қилган агентлик манбаси.
Таъкидланишича, айни дамда Европа иттифоқининг Россиядаги элчиси немис дипломати Маркус Эдерер саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа иттифоқи етакчилари Буюк Британиянинг Скрипаль иши бўйича позициясига қўшилишган хабар берилганди. Еврокенгаш раҳбари Дональд Тускнинг маълум қилишича, Россия, катта эҳтимол билан, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалга уюштирилган ҳужум учун масъулдир.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025