Каталонияда «Каталония учун биргаликда» партияси вакили Жорди Турул парламентда кўпчилик овозни тўплай олмади ҳамда минтақа ҳукумати раҳбари лавозимига тасдиқланмади. Бу ҳақда El Mundo ёзмоқда.
Таъкидланишича, 135 депутатдан унинг учун фақат 64 киши овоз берди. Агарда яқин икки ой ичида Каталония парламенти минтақани бошқарадиган шахсни танлай олмаса, у тарқатиб юборилади, ҳудудда эса янги парламентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карлес Пучдемон Каталония етакчиси бўлишдан бош тортгани хабар қилинганди.












