Спорт | 15:28 / 26.03.2018
15998
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» футболчиси жамоа етакчиларидек маошни талаб қилиб чиқди

Фото: AFP

«Барселона» ҳимоячиси Самюэль Умтити янги шартнома тузиш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Dario Gol нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, француз ўзининг ойлик маошини жамоа етакчилари Луис Суарес ва Андрес Иньестаникидек бўлишини сўрамоқда. Агар бу талаб қондирилмайдиган бўлса, у ўзига янги клуб қидирмоқчи.

Қайд қилинишича, Умтитининг жамоада қолишини трансферлар бўйича катта таъсирга эга экани айтиладиган Лионель Мессининг шахсан ўзи хоҳламоқда.

«Барселона» Умтити жамоага келиб қўшилганидан буён, у таркибда бўлганида фақат бир мартагина мағлубиятга учраган. Футболчининг «Барса» билан амалдаги шартномасида товон пули 60 миллион евро деб кўрсатилган.

Мавзуга оид