Қаҳва — дунёдаги энг машҳур ичимлик. Унинг таъми деярли барча маҳсулотлар билан уйғунлаша олади, ҳидини эса ҳар қандай муҳитда ҳам илғаш мумкин. Катта шаҳарларда деярли ҳар бир инсон эрталаб кунни қаҳва билан бошлайди.
Шунга қарамай, ичимлик хусусиятлари охиригача ўрганилмаган. Қаҳванинг зиёнини исботловчи қатор тадқиқотлар ва уларга ишонувчи кўпгина одамлар бор. Бироқ, аслида ушбу хушбўй ичимликнинг саломатликка салоҳиятли таъсири жуда катта. Trendymen қаҳванинг яқиндагина илм-фан томонидан кашф қилинган хусусиятларига доир далиллари билан бўлишди.
Қаҳва ва жигар
Италиянинг Марио Негри университети олимлари тасодифан қаҳва жигарга ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Тасодифан дейилишига сабаб, тадқиқотчилар бу ичимликнинг ўт пуфагига таъсирини ўрганишаётган эди (маълум бўлишича, қаҳва бу ерда тошлар пайдо бўлиши олдини олар экан), жигар циррози ривожи хавфи эса 50 фоизга камаяр экан.

Қаҳва ва эркаклик қуввати
Қаҳванинг эркаклик қувватига таъсирига доир тадқиқотлар деярли ҳар йили кузатилади. Бир томондан, қаҳва қоннинг кислородга тўйиниши учун масъул темир моддасини ўзлаштиришни блоклайди. Бошқа томондан эса, қаҳва доначалари кучли ва самарали аккумулятор ҳисобланади. Хулоса оддий: тунга яқин ундан тийилган яхши. Кун давомида эса бу фақат фойда келтиради.

Қаҳва ва биоритмлар
Замонамиз кишилариларининг аксарияти жет-лага тушунчасига эга. Қанчалик ғалати эшитилмасин, буни фақат ушбу тетиклаштирувчи ичимлик уддалай олади. Қаҳва нафақат тетиклаштиради, балки тезкор акклиматизация ва биоритмлар нормаллашувига туртки беради.

Қаҳва ва ақли заифлик
Швейцариялик олимлар бундай тадқиқот ўтказилди. Тажриба Альцгеймер касаллиги хавф гуруҳига кирувчи катта ёшли кишиларда ўтказилди. Натижаларга кўра, кунига уч пиёла қаҳва ақли заифлик хавфини 65 фоизга камайтирар экан.



















