Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари пойтахт Ар-Риёд устида баллистик ракеталарни уриб туширди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, ракеталар Ар-Риёднинг шимоли-шарқий қисмида уриб туширилган.  

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция вакили ракеталар Ямандан отилган бўлиб, уларнинг сони 7 та бўлганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, барча ракеталар йўқ қилинган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталарнинг баъзи бўлаклари аҳоли яшайдиган ҳудудларга тушган. Телеканалнинг маълум қилишича, бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлган.