Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўйин Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади. Соат 23:55да бошланадиган баҳс «Спорт ТВ» орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни терма жамоа Африканинг бошқа вакили - Сенегалга қарши баҳс ўтказган ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.
Маълумот учун, Марокаш шу йил Россияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида улар Испания, Португалия ва Эрон жамоалари билан беллашади.















