Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кемероводаги ёнғинда жабрланганлар сони 76 кишига етди
Фото: РИА "Новости"
Кемероводаги савод марказида юз берган ёнғин оқибатида етмиш олти киши жабрланди. Бу ҳақда РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбага асосан хабар бермоқда.
Агентликка область соғлиқни сақлаш департаментидан айтишларича, шифохонада 14 нафар жабрланувчи қолмоқда, жумладан икки бола. Улардан олти нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. Жабрланувчиларнинг аксарияти маҳсулотлар ёнишидан заҳарланган, қолганларнинг юқори нафас йўллари зарар кўрган.
"Зимняя вишня" тўрт қаватли савдо марказидаги ёнғин 25 март куни рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 64 киши ҳалок бўлган.
Бугун Кемеровода ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари бўлиб ўтмоқда, улар шаҳардаги тўртта қабристонда дафн қилинади.
Ёнғин бўйича иш юзасидан беш гумонланувчи қўлга олинди. Улар орасида қўриқлаш хизмати ходими ҳам бор, у, тергов маълумотларига кўра, ёнғин ҳақида сигнал келиб тушганида тизимни ўчириб қўйган.
Мавзуга оид
09:34 / 13.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:01 / 06.01.2026
Tashkent City ҳудудида контейнер ёниб кетди
15:42 / 05.01.2026