АҚШ давлат департаменти Тошкент конференцияси бўйича баёнот берди
АҚШ давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Нойерт Афғонистон масаласи бўйича Тошкент конференциясига изоҳ бериб ўтди. АҚШ элчихонасининг Facebook'даги саҳифаси орқали шу мазмундаги видео тақдим этилди. Унда Нойерт хоним матбуот брифингини АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шенноннинг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисидаги баёнотдан бошлаганини кўриш мумкин.
"Шеннон Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон масаласи бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуидаги халқаро конференцияда АҚШ делегациясига бошчилик қилди. Анжуманда 27 давлат ва халқаро ташкилот вакиллари қатнашишди. Улар Афғонистон раҳбариятига тинчлик жараёни йўлида ҳамфикр эканликларини намойиш этишди.
28 февраль куни бўлиб ўтган "Кобул жараёни" конференциясига асосланиб, барча делегациялар вакиллари Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг мамлакатдаги можарони тинч музокаралар йўли билан тартибга солиш ва ярашиш жараёнига қўшилишга доир таклифини маъқуллашди.
Жаҳон ҳамжамияти "Толибон" ўзининг зўравонлик ҳаракатларини тўхтатиш учун масъул, деган фикрни бирдек ёқлайди ҳамда Афғонистоннинг сайланган ҳукумати билан тинчликни муҳокама қилишга тайёрликни намоён этишга чақиради. Конференция якунида иштирокчилар Тошкент декларациясини қабул қилишди. АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистон президенти ва ташқи ишлар вазири билан самарали учрашувлар ўтказди. Бу мулоқотлар меҳмондўстлик ва самимийлик руҳида ўтди.
Шунингдек Шеннон Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва бошқа қатор делегациялар вакиллари билан музокаралар ўтказди. АҚШ тинчликка эришиш йўлида Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди ва Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар раҳбарларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолайди", - деди Нойерт.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024