Ўзбекистон | 07:51 / 29.03.2018
7658
1 дақиқада ўқилади

Давлат органлари юридик хизмати ходимлари малакасини ошириш сайёр ўқув курслари ташкил этилмоқда

Адлия вазирлиги ташаббуси билан республикадаги барча вилоятларда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларининг малакасини ошириш бўйича сайёр ўқув курслари ташкил этилмоқда. 

Режага кўра Андижон вилоятида сайёр тартибда ўқув машғулотлари Андижон Давлат университетида ўтказилмоқда.

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати 
Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати 

Сайёр ўқув машғулотларида 100 нафар юридик хизмат ходими ҳамда 72 нафар адвокат малакасини оширмоқда. Шу билан биргаликда Андижон вилоят адлия бошқармаси ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари томонидан жойларда туркум учрашувлар ўтказилмоқда.   

Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати 
Фото: Адлия вазирлиги ахборот хизмати 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид