Жаҳон | 10:59 / 02.04.2018
9488
1 дақиқада ўқилади

Таиланд бош вазири ўринбосари қимматбаҳо соатлар можаросига изоҳ берди

Фото: Bangkok Post

Таиланд бош вазири ўринбосари Правит Вонгсуван жуда кўп қимматбаҳо соатлари борлиги билан боғлиқ можаро бошланганидан бир неча ой ўтиб, бунга изоҳ берди. Бу ҳақда Bangkok Post хабар қилмоқда.

Газета маълумотларига кўра, Вонгсуваннинг қўлида турли вақтлар оралиғида 20тадан ортиқ қимматбаҳо соат пайқалган бўлиб, улар унинг декларациясида кўрсатилмаган эди. Бош вазир ўринбосари узоқ вақт мобайнида ушбу можарога ҳеч қандай изоҳ бермади.

Энди эса Вонгсуван яхши дўстининг соатларини тақиб юрганини тан олди, улар мактаб давридан бери таниш бўлгани айтилади.

Таиланд бош вазири ўринбосарининг таъкидлашича, мухолифат кучларининг ҳаракатларидан жабр кўрди, улар бош вазирга зиён етказишмоқчи экан.

Мавзуга оид