Боливия жанубида 6,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Globo портали хабар бермоқда.
АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Карандаити аҳоли пунктидан 10-13 км шимол томонда, 557 км чуқурликда бўлган.
Зилзила кучи қўшни Бразилиянинг бир нечта шаҳрида, жумладан, Сан-Паулу ва пойтахт Бразилиада сезилган. Шу сабабли турар-жой ва маъмурий бинолардан одамлар эвакуация қилинган.
Айни вақтда етказилган зиён кўлами аниқланмаган, жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.












