Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этади
2018 йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ТИВ раҳбарлари томонидан МДҲ форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва халқаро кун тартиби муҳокама қилинади.
МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари учрашуви кун тартиби лойиҳасига ўн иккита масала киритилган – бу сиёсий ва гуманитар ҳамкорлик масалалари, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ўзаро алоқалардир.