Жаҳон | 16:30 / 04.04.2018
19255
1 дақиқада ўқилади

Россия Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдан Скрипаль иши бўйича жавобларни олди

Фото: AP

Россия томони Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдан (КҚТТ) ўтган ҳафта юборилган, Британиянинг Солсберисида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ саволларга жавоб олди. Бу ҳақда РИА «Новости» Россиянинг ташкилотдаги доимий ваколатхонасига асосан хабар бермоқда.

«Кеча кечқурун (3.04) Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот техник котибияти уларни доимий ваколатхонага берди, ўрганмоқдамиз», - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, гап 13та савол ҳақида бормоқда, Улар орасида, хусусан, «Лондон КҚТТ техник котибиятидан ҳодиса туфайли қандай ёрдам сўрагани» ҳам бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид