Ўзбекистон | 10:00 / 05.04.2018
50456
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилик гувоҳномалари давлат хизматлари марказлари орқали алмаштириб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Йиғилишда таъкидланишича, 2021 йилгача 5 миллиондан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш зарур. Бу бўйича ҳар бир вилоятда 3-4 та, мамлакатда жами 49 та тузилма бор, холос, деб ёзмоқда ЎзА.

Бугунги кунда мамлакат бўйича 201 та Давлат хизматлари марказлари ташкил этилган. Қайд этилишича, ушбу Давлат хизматлари марказларига йўл ҳаракати хавфсизлиги вакили бириктирилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид