Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тадбиркорларга қулайликларни янада ошириш, лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартириш ва соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Хусусан, барча рухсатнома ва лицензияларни электрон тизим орқали тақдим этиш имконини берадиган “Лицензия” ахборот комплексини тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилган.















