Замонавий ва эстетик турар-жой мажмуаси пойтахтнинг гавжум қисмида жойлашган бўлиб, ғарб инновацияси ва шарқ анъаналарини ўз ичига олади. 

Мажмуа Себзор ва Нурафшон кўчалари кесишмасида жойлашган.

Фото: Golden House

“Sebzor” турар-жой мажмуаси иккита 7 қаватли ва битта 8 қаватли бинодан ҳамда 110 та жойга мўлжалланган кенг автотураргоҳдан ташкил топган.

201 та квартиранинг ҳар бирида радиаторлар, дераза ромлари, шарқона услубдаги темир эшиклар ўрнатилган.

Квартираларда шифт баландлиги – 3 метрдан кам эмас, 2-қаватда эса – 4,5 метрни ташкил қилади.

Фото: Golden House

Иссиқлик ва иссиқ сув таъминотининг автономияси мажмуа ҳудудида жойлашган ўз қозонхонаси томонидан таъминланади. Ҳар бир подъездда Финландиянинг Kone лифтлари ўрнатилган, коляска учун жой ажратилган ҳамда домофонлар қўйилган.

Фото: Golden House

“Sebzor” турар-жой мажмуаси – бу янги қурилиш технолониялари ва  Golden House’нинг асосий стандарт принциплари – ишончлилик, гўзаллик, қулайлик ва сифат комбинациясидир. Замонавий мажмуа замонавий шаҳар муҳитида қулай, хавфсиз ва осойишта кенглик  фалсафасига яқин бўлган одамларни бирлаштиради.

Фото: Golden House

Қулай жойлашув

Фото: Golden House

Мажмуанинг инкор қилиб бўлмас афзаллиги – бу шаҳарнинг исталган қисмига тезкор ва қулай кириш имконини берадиган катта транспорт ўтказмасининг жойлашувидир.