Собиқ ТАПОиЧ бир қисми бизнес-авиация аэропортини ташкил қилиш учун топширилди
“Тошкент-Шарқий” аэродроми ва “Тошкент механика заводи” (аввалги ТАПОиЧ) ҳудудининг бир қисми “Ўзбекистон темир йўллари”га ўтказилди.
Бу президентнинг 2018 йил 3 январдаги 3456-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 250-сон қарори билан назарда тутилган, деб хабар қилмоқда Spot.
Ушбу ҳужжатларга кўра, ”Ўзбекистон темир йўллари” аэродромни (бундан олдин Мудофаа вазирлиги тасарруфида бўлган), 94 ва 122-сонли ҳарбий шаҳарчаларнинг бир қисмини, шунингдек “Тошкент механика заводи”нинг бир неча бино ҳамда иншоотларини олди.
Компания бошқа идоралар билан биргаликда келажакдаги аэропортнинг таркибига кирадиган ушбу объектлар ҳудуди, бинолар ва иншоотларини аниқлади. Хабар қилинишича, аэрокомплекснинг қурилиши бошланган.
Лойиҳа доирасига киритилмаган аэродром ва ҳарбий шаҳарчалар ҳудуди Тошкент вилояти ҳокимликларига ўтказилди.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
12:10 / 10.10.2024