Жаҳон | 08:35 / 05.04.2018
3891
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг НАТОни кучайтиришга ваъда берди

Фото: Francois Lenoir/Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, альянс ўзининг босиб туриш ва мудофаа имкониятларини кучайтириш бўйича чоралар кўради. Бу ҳақда у Канадага ташрифи давомида айтиб ўтган, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

«Сўнгги бир неча йил давомида дунё беқарор ва аввалдан айтиб бўлмайдиган ҳолатга келди. НАТО бунга қатъий реакция билдиради. Июль ойидаги саммитда биз кейинги қадамларни қўямиз. Бу босиб туриш ва мудофаа имкониятларини янада кучайтириш учун керак», - деган Столтенберг.

Альянс бош котибининг қўшимча қилишича, бундай қадамлар барқарорликни таъминлаш, НАТО чегаралари ташқарисида терроризм билан кураш учун ҳам керакдир.

Альянс саммити 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид