Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда “шакарга солиқ” жорий этилди
Буюк Британияда жума куни “шакарга солиқ” кучга кирди. У маҳсулотда шакар нормаси меъёрдан ортиқ бўлган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиларига мўлжалланган.
Британия ҳукумати шу тариқа жуда ширин ичимликларни ишлаб чиқаришни қисқартирмоқчи, улар биринчи навбатда болаларда семизликка олиб келади.
Солиқ 100 миллилитр суюқликка 5 граммдан кўпроқ шакар бўлган алкоголсиз ичимликлардан олинади. Агарда, ичимликда 8 фоиздан кўп шакар бўлса, оширилган солиқ суммаси қўлланилади. Шу билан бирга, сут миқдори кўп бўлган ичимликларга солиқ солинмайди, сабаби улар соғлом парҳез учун керак. Йиғилган маблағлар мактаб ёшидаги болаларнинг жисмоний фаоллиги ва бир мувозанатда овқатланишини рағбатлантириш бўйича дастурга йўналтирилади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026