АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига 1,31 млрд долларга ўзи юрар гаубицаларни сотиш бўйича келишувни маъқуллади. Бу ҳақда АҚШнинг Мудофаа ва хавфсизлик ҳамкорлиги бўйича агентлиги (DSCA) хабар берди.

«Бу қурол-яроғнинг эҳтимолий сотилиши АҚШ ташқи сиёсий мақсадлари амалга оширилишига туртки беради, сабаби Яқин Шарқда сиёсий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлашда муҳим ўрин тутаётган шерикнинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш имкони пайдо бўлади», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Саудия Арабистони 180та ўзи юрар M109A5/A6 гаубицани сўраган. Ўз навбатида АҚШ қурол-яроғни сотиш чоғида харидорни эҳтиёт қисмлари, техник қўллаб-қувватлов билан таъминлашга мажбур.