Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ерда тажриба-ишлаб чиқариш жараёни халқаро GMP стандартига мувофиқ модернизация қилинмоқда. Бунинг натижасида йилига 500 тоннадан зиёд ўсимлик хомашёсини чуқур қайта ишлаш имконияти яратилади. Жорий йилдан 30дан ортиқ табиий тоза, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Давлат раҳбари дастлаб мазкур корхона билан танишди. Олимлар томонидан тайёрланган ўсимлик моддаларини кўздан кечирди.
Шавкат Мирзиёев дори субстанциялари фармацевтика саноатининг асосий омили эканини, бунинг учун ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, жаҳон илмий ютуқларини ўрганиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича мунтазам изланиш зарурлигини таъкидлади. Ўсимлик моддалари кимёси институтини ривожлантиришга доир алоҳида қарор тайёрлаш бўйича топшириқ берди.
Мавзуга оид
18:49 / 24.01.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025