Жамият | 11:36 / 07.04.2018
8050
2 дақиқада ўқилади

3 маротаба судланган аёл тадбиркорнинг 132 млн сўмдан ортиқ маҳсулотларини ўмарди 

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Real Frukt Produkt” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.С.нинг аризаси юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди, деб хабар бермоқда Бухоро ИИБ.

Ҳаракатлар давомида, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, Проектная кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28-211-моддаси 1-қисми судланган А.П. муқаддам 3 маротаба фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун судланган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан, “Real Frukt Produkt” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.С.ни алдаш ва унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан мулкини қўлга киритиш мақсадида, унинг ишончига кириб, 1 ҳафта давомида тўлаб бериш шарти билан 132,8 млн сўмлик ун маҳсулотларини олиб кетиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид