National Interest журналида АҚШ ва Россия Сурияда ҳарбий можаро кескинлашса, қўллаши мумкин бўлган қурол турлари ҳақида маълумот берилди.

Журнал маълумотларига кўра, АҚШ турли объектларга ҳужум учун «Томагавк» ва AGM-86С қанотли ракеталари, шунингдек, Lockheed/Boeing F-22 Raptor бешинчи авлоддаги кўп нишонли қирувчи ва Northrop B-2 Spirit стратегик бомбардимончисидан фойдаланиши мумкин.

Таъкидланишича, Россия арсеналида Ту-95 ва Ту-160 стратегик бомбардимончиларида бўлган Х-101 қанотли ракеталари ҳамда «Калибр» қанотли ракеталари бор.

National Interest ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб Россия Олий иқтисодиёт марказидаги халқаро ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-иқтисодий муаммолар сектори раҳбари Василий Кашинга мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, агарда америкалик ҳарбийлар Россия армияси кучларига зарба берса, унда уруш бошланади.