Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда қурол ўғриси ушланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2014 йил 8 сентябрда, номаълум шахс Пиримқулов кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўкони олдида қаровсиз қолдирилган, 1948 йилда туғилган Р.Л.га тегишли «Нива» русумли автомашинаси эшигини калит танлаш йўли орқали очиб, салонидан унга тегишли, ИИБда рўйхатда бўлган «БМ-16» русумли ва «ТОЗ» русумли ов қуролларни олиб кетганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳар Олмалиқсой кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган. Ф.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мавзуга оид
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026