Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Эрдўған Сурияни муҳокама қилди
Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, томонлар Суриядаги вазиятни муҳокама қилган.
"Эрдўған ва Трамп ўзаро телефон мулоқоти давомида Суриядаги сўнгги ҳодисаларни муҳокама қилди", - дейилади агентлик хабарида. Суҳбат тафсилотлари ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия бўйича бир қарорга кела олишмагани хабар қилинганди.
Россия ва АҚШ сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурияда кимёвий қурол қўлланилишини суриштирувдан ўтказиш бўйича ўз резолюция лойиҳаларини киритган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам маъқулланмади. Ҳаммаси бўлиб учта ҳужжат тақдим этилди. Улар Суриянинг Думасида кимёвий моддалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳужумга ўзига хос жавоб бўлиши керак эди. Маълумот манбасига қатор интернет нашрлар ва Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканали томонидан тарқатилган видеоёзувлар айланди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
20:27 / 28.02.2026
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
13:09 / 28.02.2026
Бундестаг Германияда бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирди
12:07 / 23.02.2026