Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири истеъфога кетиши тахмин қилинмоқда
Фото: AFP 2018 / Behrouz Mehri
Япониянинг собиқ бош вазири Дзюнъитиро Коидзуми Япониянинг амалдаги бош вазири Синдзо Абэнинг рейтинги пасайиб кетгани ва хусусий компанияга давлат ерининг арзимаган пулга сотилиши билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога кетишини тахмин қилмоқда.
“Вазият жуда хавфли тус олди. Абэ ана кетади, мана кетади, балки парламентнинг жорий сессияси якунигача”, деб айтган Коидзуми AERA журнали сайтида эълон қилинган интервьюсида.
Маълум қилинишича, жорий сессия 20 июнда якунланади.
Коидзумининг айтишича, сентябрда бўлиб ўтадиган Либерал-демократик партия етакчиси сайловларида Абэ учинчи муддатга сайлана олмайди. “Бу кейинги йилда юқори палатага сайловларга ҳам таъсирини кўрсатади. Абэ учун бу номақбул сайловлар бўлади”, деб айтган Коидзуми.
14 апрелда Токиода Абэга қарши 50 минг кишилик намойиш бўлиб ўтди. Намойишлар “Абэ истеъфога чиқарилсин!”, “Тинчлик учун!”, “Конституциянинг 9-моддасига ўзгаришлар киритилмасин!” деган шиорлар остида ўтган. Киодо агентлиги 15 апрелда Япония ҳукуматининг рейтинги 37 фоизгача тушиб кетганини эълон қилган.
Норозиликларга Абэ ва унинг рафиқаси ҳамда молия вазири Таро Асонинг давлат ерининг хусусий мактаб учун паст нархда сотиб юборилиши билан боғлиқ фирибгарликка алоқадорликлари ҳамда Япония қуролли кучларининг Ироқда фаолият олиб боргани ҳақидаги ҳужжатлар топилгани сабаб бўлган. Ваҳоланки, Япония мудофаа вазирлиги Ироқда япониялик ҳарбийлар борлигини рад қилиб келган.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
15:57 / 20.01.2026